Долзарб мавзулар Абитуриент

Наманганда телефон ва пул ўғрилари ҳибсга олинди

Бўлимлар: Жамият
Теглар: Жиноят
Добавлено: 07.11.2016, 16:36

Наманган шаҳар ИИБга Фарғона вилояти Бешариқ туманида яшовчи 36 ёшли фуқаро мурожаат қилиб, номаълум шахслар шу шаҳарнинг 4-микрораён ҳудудида унга очиқдан-очиқ таҳдид қилиб,  Samsung русумли қўл телефони ва 300 АҚШ долларини тортиб олиб воқеа жойидан яширинганликларини маълум қилган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Матбуот хизмати хабар бермоқда. 

Туман ички ишлар ходимлари томонидан олиб борилган тезкор-қидирув ва суриштирув ҳаракатлари натижасида гумонланувчилар "иссиқ изида" қўлга олинди ва ушбу жиноят тўлиқ фош этилди. Аниқланишича, мазкур талончиликни шу шаҳарда яшовчи икки нафар йигит содир этган. Ушбу ҳолат бўйича жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии