Долзарб мавзулар Халқ билан мулоқот йили

Мексикада футболчи унга қизил карточка кўрсатган ҳакамни уриб ўлдирди

Бўлимлар: Дунё
Теглар: Футбол
Добавлено: 08.11.2016, 14:00

6 ноябрь, якшанба куни Мексиканинг Тулансинго шаҳрида ҳаваскор футбол жамоалари ўртасидаги мусобақалар футбол ҳакамининг ўлими билан якунланди, деб хабар беради “Tjournal” нашри. 

Футболчилардан бири Рубен Ривера Васкес ҳакам Виктор Трехо қизил карточка кўрсатганидан ғазабланди ва уни ўлдирди. 

Майдонни тарк этган Васкес 59 ёшли ҳакамнинг олдига югуриб келди ва унинг юзига боши билан зарба берди. Ҳакам шу заҳотиёқ майдонга йиқилди. Зудлик билан етиб келган шифокорлар унинг ҳаётини сақлаб қололмади.

Мусобақани томоша қилишга келган футбол ишқибозлари бир муддат нима бўлаётганига тушунолмай қолди. 

Васкес воқеа жойидан қочиб кетди. ҳозирда унга нисбатан қидирув эълон қилинган.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии