Долзарб мавзулар Эътироф - 2016

“Реал” ярим ҳимоячиси Тони Кроос оғир жароҳати туфайли операция қилиниши мумкин

Бўлимлар: Футбол

“Реал Мадрид” жамоаси ярим ҳимоячиси Тони Кроос жароҳати туфайли уч ой майдонга туша олмаслиги мумкин. Бу ҳақдаги маълумотни ESPN FC портали хабар берди.

Тажрибали ярим ҳимоячи “Леганес”га қарши (3:0) Испания чемпионати 11-турида ўнг оёғидан жиддий жароҳат олганди ва унга жарроҳлик амалиёти керак бўлади.

Маълум қилинишича, операциядан сўнг бутунлай тикланиб, сафга қайтиш учун камида 3 ой керак бўлади.  

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Коментарии