Долзарб мавзулар Абитуриент

Абу Зимъа: Бугунги ўйинда ҳар икки жамоа ҳам тажриба орттирди

Бўлимлар: Футбол
Теглар: Футбол, Спорт
Добавлено: 11.11.2016, 08:34

Иордания терма жамоаси бош мураббийи Абдулла Абу Зимъа Ўзбекистон терма жамоасига қарши (0:1) кечган ўртоқлик ўйиндан сўнг уюштирилган матбуот анжуманида ўйин борасидаги фикрларини билан ўртоқлашди.

"Аввало, Ўзбекистон терма жамоасини ғалаба билан табриклайман. Умуман олганда, ҳар иккала жамоа ҳолати турлича. Ўзбекистон ЖЧ-2018га бориш учун даъвогар бўлиб турибди, тайёргарлиги  шунга яраша, доимий равишда йиғинлар ва расмий ўйинлар ўтказяпти.

Иордания эса янги тайёргарлик босқичини бошлади. Жамоамиз авлодлар алмашуви жараёнини ўтказмоқда. 4 кун ичида иккинчи ўйинда майдонга тушдик. Ироқ билан (0-0) дуранг ўйнаган эдик. Айнан шу таркибдан яна фойдаландик. Жамоамиз футболчилари ҳали ёш, уларни тажриба орттириб олиши учун жалб қилгандик. Шунга қарамай, биз Ўзбекистон билан рақобатлаша олдик ва баъзи ҳолатларда уларга нисбатан хавфлироқ ҳам ўйнадик.

Ўзбекистон ўз вазиятидан фойдаланиб, дарвозамизни ишғол қилди ва ғалаба қозонди. Ўйлашимча, бугунги ўртоқлик ўйинидан ҳар иккала терма жамоа ҳам тажриба орттириб олди” – дейди Абдулла Абу Зимъа.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии

Мутолаа