Долзарб мавзулар Халқ билан мулоқот йили

Ўзбек футболи юлдузлари ЎФФ ташкил этган болалар ва ўсмирлар футбол фестивалида иштирок этди

Бўлимлар: Спорт
Добавлено: 12.11.2016, 08:11

7 ноябрь куни Тошкентда болалар ва ўсмир футболчилар мураббийлари учун ўқув курслари ташкил этилганди. Ушбу курс якунида, бугун 11 ноябрь куни, ЎФФнинг сунъий қопламали майдонида болалар учун футбол фестивали ташкил этилди.

Фестивалда умумий ўрта мактабларда таҳсил оладиган 8 – 12 ёшли болалар ва қизлар иштирок этди. Болалар ва қизлар ФИФА семинари иштирокчилари бўлган мураббийлар ўргатган турли машқлар, футбол элементларини бажаришди.

Таъкидлаш керакки, ёш футболчиларга Ўзбекистон миллий терма жамоаси собиқ аъзолари – Темур Кападзе, Анвар Ғофуров, Виктор Карпенко ҳамда Улуғбек Бақоев маҳорат дарслари ўтиб берди.

Фестивал якунида болалар ўзбек футболи юлдузлари билан эсдалик учун суратга тушишди, улардан дастхат ва совғалар олиш имконига эга бўлишди.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии