Долзарб мавзулар Эътироф - 2016

17 ноябрь куни Ўзбeкистон Рeспубликаси делегацияси Макка шаҳрига жўнаб кетади

Бўлимлар: Жамият
Теглар: Ўзбекистон

2016 йилнинг 17 ноябр куни Ўзбекистон Республикаси делегацияси Макка шаҳрида бўлиб ўтадиган Ислом ҳамкорлик ташкилоти Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида иштирок этади.

Мажлисда кўп томонлама ҳамкорликнинг долзарб масалалари, жумладан ИҲТ янги Бош котиби номзодини кўриб чиқиш режалаштирилган, дея хабар беради ЎзР ТИВ матбуот хизмати.

Ўзбекистон делегациясининг Макка шаҳрига ташрифи доирасида ИҲТ Бош котибиятида ҳамда бошқа давлатлар делегациялари раҳбарлари билан қатор учрашувлар ўтказиш режалаштирилган. Мазкур учрашувларда Ўзбекистоннинг ташкилот ТИВКдаги раислигининг устувор мақсадларини амалга ошириш жараёни ҳамда икки томонлама ҳамкорликни мустаҳкамлаш истиқболлари муҳокама қилинади.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Коментарии