Долзарб мавзулар Халқ билан мулоқот йили

Жасур Умиров “Дизайн” жамоаси танқидидан сўнг жонли куйлашга ваъда берди

Добавлено: 15.11.2016, 14:25

Хонанда Жасур Умиров  14-15-16 ноябрь кунлари “Истиқлол” санъат саройида яккахон концерт дастурини тақдим этмоқда. Коцертнинг биринчи кунида “Darakchi.uz” мухбирлари меҳмон бўлди.  

Концертда “Дизайн” қизиқчилар жамоаси ҳам иштирок этди. Уларнинг хазилларидан томошабинлар мириқиб кулди. Айниқса, уларнинг Жасур Умировни танқид қилишлари кутилмаган ҳолат бўлди. Навбатдаги қўшиғини ижро этиб бўлган Жасур Умиров саҳнада турганида “Дизайн” қизиқчилари чиқиб келди ва Жасурга қарата: “Шунча устоз санъаткорлар, таниқли хонандалар олдида қўрқмасдан, тортинмасдан фонограммада куйлаётганингизга қойил!”, деди.

Бу “танқид”дан бироз ҳижолат бўлган Жасур Умиров бугун, 15 ноябр кунги концертида бир блокни тўлиқ жонли ижрода куйлашга ваъда берди.  

Жасур кийимини алмаштириб чиққунича “Дизайн” жамоаси томошабинларни ўзларининг кулгули хазиллари билан хушнуд қилди. 

“‘Дизайн’ жамоасини концерт дастурига хуш келибсиз! Жасур Умиров концертимизда қўшиқ айтишни илтимос қилганди, йўқ дея олмадик” қабилидаги хазиллар томошабинларга манзур бўлди. 

Аввалроқ Жасур Умиров концертида куйланадиган 12 та қўшиқни концертга бир кун қолганида ёзганини маълум қилгани ҳақида хабар берган эдик.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии

Мутолаа