Долзарб мавзулар Халқ билан мулоқот йили

Сайлов кампанияси бошланганидан буён миллий ва хорижий ОАВда 11 мингдан ортиқ материал чоп этилди

Бўлимлар: Жамият
Добавлено: 15.11.2016, 16:19

Жорий сайлов жараёнини ёритиш учун Марказий ва округ сайлов комиссиялари томонидан 1210 нафар хорижий ва миллий ОАВ вакиллари аккредитациядан ўтказилди. 

Республика матбуот маркази ҳамда округ сайлов комиссиялари матбуот марказлари томонидан сайлов кампаниясининг муҳим босқичларига бағишланган 92 та матбуот анжумани ва брифинг ўтказилди. 

Сайлов кампанияси бошланганидан эътиборан миллий ва хорижий оммавий ахборот воситаларида бугунги кунга қадар 11 мингдан зиёд сюжет ва репортажлар, шу жумладан, матбуотда 4600 дан зиёд мақола, теле- ва радиоканаллар орқали 4600 га яқин, интернет нашрларида эса 2200 дан ортиқ хабар ва таҳлилий материаллар узатилди.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии

Мутолаа