Долзарб мавзулар Халқ билан мулоқот йили

Ўзбекистон раҳбари Молдованинг янги сайланган президентини табриклади

Бўлимлар: Жамият
Теглар: Ўзбекистон
Добавлено: 17.11.2016, 12:09

Ўзбекистон Президенти вазифасини бажарувчи Шавкат Мирзиёев Молдова Республикасининг янги сайланган Президенти Игор Додонни табриклади. Бу ҳақда ТИВ матбуот хизмати хабар бермоқда

Мактубда давлат раҳбари Ўзбекистон ва Молдова ўртасидаги анъанвий дўстлик муносабатлари ва ўзаро манфаатли ҳамкорлик давлатларимиз ва халқаларимиз манфаатлари йўлида бундан-буён ҳам ривожланаши ва мустаҳкамланишига ишонч билдирилган.

Шавкат Мирзиёев Игор Додонга мустаҳкам соғлик, бирдамлик, масъулиятли давлат мансабида улкан муваффақиятлар, Молдова халқига эса тинчлик ва тараққиёт тилади.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии

Мутолаа