Долзарб мавзулар Халқ билан мулоқот йили

Вафодор ит ўз жони эвазига эгасини заҳарли илонлар ҳужумидан асради

Бўлимлар: Дунё
Теглар: Эркак
Добавлено: 17.11.2016, 15:20

Ярим тунда уй эгаси итнинг тинимсиз вовуллашидан уйғониб кетди, бирор ёмонликни сезиб, у ҳовлига югуриб чиқди, деб хабар берди “Nonbox.ru” нашри.

Эгасини заҳарли илонлар ҳужумидан сақлаб, ўзи ҳалок бўлган мазкур доберман зотига мансуб ит Ҳиндистоннинг Себекапур штатига кўмилган. У янги эгаси билан атиги бир неча ой яшади. Ит уйга киришга ҳаракат қилган заҳарли илонлар билан то ҳалок бўлгунча олишган. Оқибатда ўзи ҳам жон таслим қилган, ҳаётининг сўнгги лаҳзасини эса ўзи ҳимоя қилган инсонлар қуршовида ўтказган.

“Итнинг жасоратидан ҳайратдаман, у ўз ҳаёти эвазига бизни фалокатдан қутқарди. Уни ҳеч қачон унутмайман”, деди итнинг эгаси Раита Дибакар. Қаҳрамон итни дафн этишга барча қишлоқ аҳли йиғилди. Ит бўлса-да, кўрсатган вафо-садоқати учун у ҳурмат-эътиборга лойиқдир. Аслида инсонлар меҳрни, вафодорликни, беғараз муҳаббатни ундан ўрганиши лозим...

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии