Долзарб мавзулар Халқ билан мулоқот йили

Хоразмлик мактаб директорининг кирдикорлари фош этилди

Бўлимлар: Жиноят
Теглар:
Добавлено: 17.11.2016, 16:37

У муассасада ишламаган яқинларининг номига ҳам ҳужжат расмийлаштириб,  7 млн. 237 минг сўмни ҳийла билан қўлга киритган.

Лавозим борки, ўзига яраша масъулияти бўлади. Айниқса, мансабдор шахс бўлиш осон эмас. Жумладан, мактаб директори кўп сонли жамоанинг бошлиғи, таълим-тарбия даргоҳининг мутасаддиси саналиб, ҳар бир ҳодисага эътиборли бўлиши, ўзининг ва жамоа фаолиятини қонун талаблари асосида ташкил қилиши лозим. Аммо “Ҳуқуқ” газетасининг 39-сонида келтирилган жиноят тафсилотида Хоразм вилояти Боғот туманидаги умумтаълим мактабларининг бирида директорлик қилган Анварбек Қурбанов (исм-фамилиялар ўзгартирилган) бундай мажбуриятларни назар-писанд қилмади. У 2009 йилдан 2015 йил 3 сентябрга қадар айни шу муассасада бошқарув лавозимида ишлаган.

Суриштирув жараёнида маълум бўлишича, у икки маротаба мактабга тегишли темир қувурларни сотиб юборган. Сотувдан тушган 1 млн. 500 минг сўм пулни эса чўнтагига жойлаган. Шунингдек, мактабда мавжуд бўлган 15 турдаги жами 5 млн. 746 минг сўмлик товар-моддий бойликларни иш-чиларга бериб юборади.

Бу орада турмуш ўртоғи, синглиси ҳамда ўғлини мактабда ишламагани ҳолда қоровул, ўт ёқувчи лавозимларига расмийлаштириб қўяди. Уларнинг номига иш ҳақи ҳисоблайди. Тўловведомостларига ўзи имзо чекиб бораверади. Йил-лар давомида ушбу ҳийласи эвазига қўлга киритган маблағи 7 млн. 237 минг сўмни ташкил қилди.

Албатта, А.Қурбанов бу каби талон-торожликларни бир ўзи амалга оширмаган. Унга хўжалик ишлари мудири Р.Хўжаев кўмаклашган экан. Уларнинг ҳар иккиси қилмишлари учун қонун олдида жавоб беришларига тўғри келди

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии

Мутолаа