Долзарб мавзулар Халқ билан мулоқот йили

Ўзбекистонлик Марадона “Бухоро”га қарши шиддатли баҳсда ғалаба қозониш осон бўлмаганини айтди

Бўлимлар: Спорт
Добавлено: 18.11.2016, 09:16

Олий Лиганинг 29-турида “Машъал” жамоаси ўз уйида “Бухоро”ни 2:0 ҳисобида мағлуб этди. Ўйиндан сўнг муборакликлар вакили Марадона Сафаров ўйин ҳақидаги фикрларини билдириб ўтди.

– Бугун жуда чиройли ғалабани қўлга киритдик, аммо шундай шиддатли ва муросасиз баҳсда ғалаба қозониш осон бўлмади. Бугунги ғалаба сўзсиз мубораклик мухлисларимизники. Улар бизни барча баҳсларда қўллаб-қувватлаб туришди, шундай экан бу ғалабамиз эгаси улардир.

Истардимки жамоамиз ва мухлисларимиз юзидаги бугунгидек қувонч ҳеч қачон тарк этмасин. Қўлимни кўксимга қўйиб мубораклик мухлисларимизга таъзим қилиб қоламан, деди - “Машъал” жамоаси ҳужумчиси Марадона Сафаров.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии