Долзарб мавзулар Эътироф - 2016

Янгиер шаҳрида тиббиёт муассасаси биноси фойдаланишга топширилди

Бўлимлар: Жамият
Теглар: Тиббиёт

Сирдарё вилояти Янгиер шаҳар тиббиёт бирлашмасининг юқумли касалликлар бўлими биноси қайта реконструкция қилиниб, фойдаланишга топширилди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.  

Шу муносабат билан ташкил этилган тадбирда мамлакатимизда соғлиқни сақлаш тизимини тубдан ислоҳ қилиш, даволашнинг янги технология ва усулларини кенг жорий этиш, тиббиёт ходимлари меҳнатини рағбатлантириш орқали аҳоли, айниқса, оналар ва болалар саломатлигини муҳофаза қилиш самарадорлигини янада оширишга алоҳида эътибор қаратилаётгани таъкидланди. 

– Бўлимнинг янги биносида бемор ва шифокорлар учун замонавий шароитлар яратилган, – дейди Янгиер шаҳар тиббиёт бирлашмаси бошлиғи А.Вайдуллаев. – Бирлашмамизда 88 шифокор, 278 ўрта маълумотли тиббий ходим 40 мингга яқин аҳолига сифатли хизмат кўрсатмоқда. Қайта реконструкция қилинган ва замонавий жиҳозланган бўлим биноси аҳоли саломатлигини таъминлаш сифатини янада яхшилаш имконини беради.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Коментарии