Долзарб мавзулар Эътироф - 2016

Саратонга чалинган онасини қутқариш учун хитойлик қиз ўзини 50 минг долларга сотишга қарор қилди

Бўлимлар: Дунё

Хитойлик, 19 ёшли Цао Мэнюань исмли қиз 50 минг доллар эвазига ўзини сотиши ҳақида эълон берди, деб хабар берди “Nonbox.ru” нашри.

Цао Меэнюаннинг бундай қарорга келишига онасининг саратон касаллигига чалингани ва унинг операциясига 50 минг доллар керак бўлганлиги сабаб бўлган. Қиз бундай оғир вазиятдан чиқиш учун ўзини сотишдан бошқа йўл тополмаган.

Хитой ижтимоий тармоқларида Цао Мэнюаннинг мурожаати эълон қилиниб, онасини операция қилдириш учун 50 минг доллар пул зарурлигини, шу миқдордаги пулни берган одам унинг танасидан истаган мақсадида фойдаланиши мумкинлиги билдирилган.

Унинг мурожаатига жавобан, Цаони сотиб олишга рози бўлган “саховатли” одам  топилган. Ҳозирча у қизни нима мақсадда сотиб олмоқчи бўлаётгани номаълум. Қизнинг 45 ёшли онаси бир умр фермер бўлиб ишлаган, врачлар унда тери саратонини аниқлашган. Аёлни даволаш учун 50 минг доллар зарур. Оиланинг тиббий суғуртаси бўлмаганлиги, пули йўқлиги учун тиббий тўловларни тўлашга қурби етмайди.

Оиланинг пули йўқлиги сабабли қиз мактабни ҳам ташлашга мажбур бўлган, у қария отаси ва ука-сингилларини боқиш учун ҳар қандай қора ишни бажаради.

Цаонинг бу эълони Хитой ижтимоий тармоқларини ларзага солди. Фойдаланувчилар “Унинг ўрнида бўлганимда мен ҳам шундай йўл тутган бўлардим”, “Бу вазиятда қизнинг айби йўқ, унинг жасорати таҳсинга лойиқ”, деган фикрларни билдирган.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Коментарии