Долзарб мавзулар Эътироф - 2016

Фарғонада телефон ўғриси қўлга тушди

Бўлимлар: Жамият
Теглар: Жиноят, Телефон

Фарғона шаҳар ички ишлар бўлимига Қувасой шаҳрида яшовчи 23 ёшли фуқаро мурожаат қилиб, номаълум шахс "Ўзбекистон овози" кўчасида унинг қўлидан "Вертекс" русумли қўл телефони тортиб олиб, воқеа жойидан яширинганлигини маълум қилган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Матбуот хизмати хабар бермоқда

Ички ишлар ходимлари томонидан олиб борилган тезкор тадбирлар натижасида, ушбу талончилик жиноятини Фарғона туманида яшовчи 20 ёшли фуқаро содир этганлиги фош этилиб, қўлга олинди.

Мазкур ҳолат бўйича жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Коментарии