Долзарб мавзулар Абитуриент

Фарруҳ Зокиров операцияни бошдан кечирди

Добавлено: 21.11.2016, 12:17

Ўзбекистон халқ артисти Фарруҳ Зокиров соғлиғи билан боғлиқ муаммолар сабаб жарроҳлик амалиётини бошдан кечиргани ҳақидаги маълумотга ойдинлик киритилди.

“Sayyod.com” нашри Фарруҳ Зокировнинг маъмури билан боғланди. Маълум бўлишича, Фарруҳ Зокиров ўт қопидан тош олдирган. Айни дамда эса у ўз уйида ва ўзини анча яхши ҳис этмоқда.  

Устоз санъаткор жарроҳлик амалиётини бошдан кечиргани сабабли Ўзбекистон халқ артисти Насиба Абдуллаеванинг туғилган кунида иштирок эта олмаган. Маълум бўлишича, Фарруҳ Каримович қадрдон хамкасби ва дўсти бўлмиш Насиба Абдуллаевани телефон орқали табриклаган.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии