Долзарб мавзулар Халқ билан мулоқот йили

Миллиардер қизини турмушга чиқишга кўндирган йигитга 180 миллион доллар тўлашга ваъда берди

Бўлимлар: Дунё
Теглар: Тўй, Қиз
Добавлено: 21.11.2016, 15:58

Сесил Чао исмли гонконлик миллиардер қизи Жиджини турмушга чиқишга кўндира олган йигитга $ 180 миллион доллар миқдорида пул тўлашга ваъда берди, деб хабар қилди “Udiwis.ru”  нашри.

Миллиардернинг бундай қарорга келишига, қизи бўй етганига қарамай, турмушга чиқишни истамаслиги ва дугонаси билан бирга яшаётганлиги сабаб бўлган.

Аввалига “Cheuk Nang Holdings Ltd.” корпорацияси эгаси бўлган Сесил Чао қизининг сепи учун $ 40 миллион доллар беришни режалаштирган эди, аммо 20 000 дан ортиқ куёвликка номзодларнинг талабини инобатга олиб, у сеп миқдорини оширишга мажбур бўлди.

Илгари Жиджи ҳеч қандай пул уни фикридан қайтишга мажбур қилолмаслигини билдирган эди. Аммо миллиардер отаси ҳамон қизининг турмушга чиқишидан ва унинг ишини давом эттирадиган неваралар ҳадя этишидан умидвордир.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии

Мутолаа