Долзарб мавзулар Эътироф - 2016

"Реал" "Барселона" билан ўйин олдидан муҳим футболчисидан айрилди

Бўлимлар: Футбол

Мадриднинг “Реал” жамоаси форварди Гарет Бэйл “Барселона”га қарши Ла Лига 14-турида майдонга туша олмаслиги мумкин, дея хабар бермоқда Sky Sports портали.

27 ёшли футболчи “Спортинг”га қарши (2:1) ЕЧЛ 5-тур ўйинининг 58-дақиқасида майдонни тарк этганди. Учрашувдан сўнг уэльслик футболчининг ўнг оёғи шикастлангани аниқланди. У операция қилиниши ҳам мумкин. 

Гарет Бэйлнинг сафга қайтиш муддати номаълум. Шу сабабли, катта эҳтимол билан у 4 декабрь куни бўлиб ўтадиган “Эль-Класико”ни ўтказиб юборади.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram