Долзарб мавзулар Халқ билан мулоқот йили

Бухоролик ўсмирлар футбол бўйича Ўзбекистон чемпионлигини қўлга киритди

Бўлимлар: Спорт
Теглар: Футбол, Спорт
Добавлено: 25.11.2016, 12:03

Бухорода 2000 йилда туғилган ўсмирлар ўртасида футбол бўйича мамлакат биринчилиги ўтказилди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда. 

Ўзбекистон футбол федерацияси томонидан ташкил этилган мусобақада Андижон, Бухоро, Жиззах, Навоий, Наманган, Самарқанд, Сирдарё, Тошкент, Хоразм, Фарғона вилоятлари ва Қорақалпоғистон Республикаси жамоалари ғолиблик учун ўзаро куч синашди.

Олти кун давом этган баҳслар якунига кўра, мусобақа финалида Бухоро ва Андижон вилоятлари терма жамоалари майдонга тушди. Учрашувда 1:0 ҳисобида ғалаба қозонган мезбонлар олтин медалга сазовор бўлди.

Ғолиб ва совриндорлар медаль, эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии

Мутолаа