Долзарб мавзулар Эътироф - 2016

Ўзбекистонда зилзила қайд этилди

Бўлимлар: Жамият

Тошкент вақти билан бугун соат 19:19 ва 19:25 да иккита зилзила қайд этилди.

«Тошкент» сейсмостанциясининг маълумотларига кўра, Тошкентда зилзила кучи 3 балл, Андижонда ва Наманганда 3-4 балл, Фарғонада – 4 баллни ташкил қилди.

Зилзила эпимаркази Тошкентдан 410 километр шарқий йўналишда Хитойнинг Хинцзянь провинциясида бўлган. Ер ости силкиниш магнитудаси 6,9 ташкил қилди.

Ўзбекистоннинг бошқа ҳудудларида сейсмофаоллик кузатилмади. Мамлакатимиз ҳудудида жабрланганлар ва вайронагарчиликлар йўқ.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии