Долзарб мавзулар Молия

Санкт-Петербург қонунчилик мажлиси раиси ўринбосари Павел Солтаннинг қизи ўз жонига қасд қилди

Бўлимлар: Дунё
Теглар: Россия, Қиз
Добавлено: 26.11.2016, 11:03

Санкт-Петербург қонунчилик мажлиси раиси ўринбосари Павел Солтаннинг 22 ёшли қизи туғилган кунида ўз жонига қасд қилди, деб хабар берди “Сosmo.ru”  нашри. 

Воқеа 24 ноябрдан 25 ноябрга ўтар кечаси Санкт-Петербург шаҳрининг Бутлеров кўчасида жойлашган уйда рўй берди, Настя ўзини кўп қаватли уй деразасидан пастга ташлаган.  Қиз оила бошига тушган фалокатни кўтара олмаган. Август ойида у ота-онаси билан автоҳалокатга йўлиққан. Ота-онаси воқеа жойида ҳалок бўлган, Настя эса жиддий тан жароҳати олганига қарамай, омон қолган. У касалхонада ётган вақтида, турмуш қурганига эндигина икки ой бўлган эри уни ташлаб кетиб,ажрашишга ариза берган.

У бу ҳақда Настя ўзининг Фейсбук саҳифасида шундай деб ёзганди:

“Мен эндигина 21 ёшга кирдим. Шу кунгача бир инсон орзу қиладиган ҳамма нарсам – ота-онам, севимли турмуш ўртоғим бор эди. Ҳаммасидан бир кунда айрилдим... Ҳозир касалхонада ўлим билан олишиб ётибман. Бундан буён қандай яшашимни тасаввур қилолмаяпман... Аммо қийин бўлса-да, юрагим айрилиқ азобидан пора-пора бўлиб кетса-да, яшашга куч топишим лозим. Ахир отам болалигида бир оёқ, бир қўлини йўқотганига қарамай, ўзи кўмакка муҳтож бўлса-да, келажакда бошқаларга ёрдам берди. Онам эса 25 йиллик турмуши давомида отамга содиқ бўлиб, уни қўллаб-қувватлади. Мен уларнинг ишини давом эттиришим керак. Одамларга меҳр-муҳаббат улашинг ва ҳаётнинг қадрига етинг...”






Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии

Мутолаа