Долзарб мавзулар Халқ билан мулоқот йили

Сардор Рашидовнинг ягона голи “Ал-Жаиш”га ғалаба келтирди

Бўлимлар: Спорт
Добавлено: 26.11.2016, 11:59

Қатар Юлдузлар Лигаси 8-турида “Ал-Жаиш” ўз майдонида “Ал-Ҳаритиат” клубига қарши баҳс олиб борди.

“Ал-Жаиш” сафида тўп сураётган Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Сардор Рашидов 38-дақиқада киритган голи эвазига жамоасига ғалаба келтирди.

Ушбу ғалабадан сўнг “Ал-Жаиш” очколари сонини 22 тага етказиб, турнир жадвалидаги пешқадамлигини янада мустаҳкамлаб олди.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии