Долзарб мавзулар Абитуриент

Тошкент ҳайвонот боғида ўйинчоқлар сотиш тақиқланди

Бўлимлар: Жамият
Теглар: Тошкент
Добавлено: 28.11.2016, 12:16

Тошкент ҳайвонот боғи маъмурияти боғ ҳудудида полиэтилен қадоқ ва бир марталик полиэтилен идишдаги егуликлар ҳамда ўйинчоқлар сотишни тақиқлади. Бу ҳақда ҳайвонот боғи сайтида хабар қилинди.

Мазкур қарор кўп сонли бахтсиз ҳодисалар, жумладан, ҳайвонот боғидаги жониворларнинг ўлимидан сўнг қабул қилинди. 

Ҳайвонот боғида сўнгги бор Нил тимсоҳи нобуд бўлди. Унинг ошқозонидан ўйинчоқлар топилди.

Ташриф буюрувчиларга мурожаат қилган ҳайвонот боғи маъмурияти улардан жониворларнинг озиқланиши борасида ташвишланмасликни сўради: “Бизнинг жониворлар барча зарур миқдордаги емиш, озуқа, витамин ва минерал қўшимчалар билан таъминланган бўлиб, ҳар бир тур, айрим ҳолларда алоҳида ҳайвон учун халқаро рацион бўйича ишлаб чиқилган парҳез қўлланилади”.

“Биз одамларнинг ғамхўрлик кўрсатаётганидан мамнунмиз. Лекин айрим озиқ-овқат маҳсулотлари, масалан, конфет, чипс, „кириешки“, попкорн, ширин кулчалар, янги нон ва бошқаларни жониворларга бериш мутлақо тақиқланади”, — дейилади хабарда. .

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии