Долзарб мавзулар Эътироф - 2016

Уолт Диснейнинг васиятномаси сотиш учун аукционга қўйилди

Бўлимлар: Дунё
Теглар: Аукцион

Режиссёр, мультипликатор-рассом Уолт Диснейнинг васиятномаси сотиш учун аукционга қўйилди, деб хабар берди “Gazeta.ru” нашри.

Ҳужжатга 1941 йилнинг август ойи санаси қўйилган. Бу Дисней томонидан ёзилган уч васиятноманинг биридир. Васиятномани сотиш билан Profiles  of  History шуғулланмоқда. Аукционни 10 декабрда ўтказиш режалаштирилган ва васиятнома 60 минг долларга баҳоланган.

Уолт Дисней режиссёр сифатида 100 ортиқ фильмни суратга олган, 600 га яқин фильмга продюсерлик қилган. У хизматлари учун бир неча маротаба “Оскар” ва бошқа мукофотларга сазовор бўлган.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Коментарии