Долзарб мавзулар Халқ билан мулоқот йили

Нилуфар Усмонова турмуш ўртоғига бағишланган таронага олинган клипни тақдим этди (Видео)

Добавлено: 01.12.2016, 09:53

Хонанда Нилуфар Усмонова “Keл иккимиз” деб номланган янги қўшиғига клип суратга олаётгани ҳақида аввалроқ хабар бергандик. 

Ушбу таронани Нилуфар турмуш ўртоғига бағишлаб яратган ва 2 йил аввал турмуш қурганларининг 10 йиллигига совға қилган. Орадан 2 йил ўтиб, Нилуфар ушбу таронани клип билан премьера қилишни лозим топди.

Клипдага бош ролларни Шаҳзода Матчонова, Шаҳло Темирова ҳамда Сарвар Исаевлар ижро этган.

Тарона сўзлари Шуҳрат Нуралиевга тегишли, клип Ёлқин Тўйчиевнинг сценарийси асосида, Сарвар Исаев томонидан суратга олинда. Иккинчи режиссёр Дилбар Юсупова. 

Қуйида клипни томоша қилишингиз мумкин.





Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии

Мутолаа