Долзарб мавзулар Эътироф - 2016

Бутунжаҳон сайлов органлари ассоциацияси кузатувчилар миссияси Ўзбекистонда ўз ишини бошлади

Бўлимлар: Жамият

2016 йил 1 декабрь куни Тошкентга Бутунжаҳон сайлов органлари ассоциацияси (БСОА) Бош котиби Ким Ён Хи келди. У 4 декабрь куни бўлиб ўтадиган Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини кузатиш бўйича БСОА миссиясига раҳбарлик қилади.

Шу куннинг ўзида Марказий сайлов комиссияси раисининг ўринбосари К.Адилов БСОА кузатувчилари миссияси аъзолари билан учрашди.

Учрашув чоғида Миссия аъзолари Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш доирасида амалга оширилаётган ишлар билан таништирилди.

Таъкидланганидек, бутун сайлов кампанияси очиқ ва ошкора сайлов тўғрисидаги қонунлар талабларига ва демократик принципларга мувофиқ амалга оширилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси халқаро ташкилот сифатида 2013 йил октябрь ойида ташкил топган БСОА таъсисчиларидан бири ҳисобланади. Ассоциациясининг қароргоҳи Жанубий Кореянинг Инчхон шаҳрида жойлашган бўлиб, у ҳозирги кунда дунёнинг 102 мамлакатидан 106 та сайлов органини бирлаштирган.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram