Долзарб мавзулар Абитуриент

Жиғилдонингиз қайнаяптими? Олдини олиш учун 6 тавсия

Бўлимлар: Саломатлик
Теглар: Саломатлик
Добавлено: 02.12.2016, 10:30

Жиғилдон қайнаши сурункали тарзда давом этаётган бўлса, албатта шифокор-гастроэнтерологга мурожаат қилинг. Асосий даво чораларига қўшимча тарзда қуйидаги усуллардан фойдаланишингиз мумкин:

1.    Янги сиқилган картошка шарбатига бир чой қошиқ асал солиб, уxлашдан олдин ва наҳорга оч қоринга ярим стакандан қабул қилинг.

2.    2 чой қошиқ қуритилган ёки майдаланган янги сельдерей устига 1 стакан қайнаган сув қуйиб, 1 соатга дамлаб қўйинг. Таомланишдан 30 дақиқа олдин кунига уч марта 1 стакандан ичинг.

3.    Гречиха ёрмасини ёғсиз товада тўқ жигарранг тусга киргунча қовуриб олинг, сўнг майдалаб, янчинг. Гречихали унни элакдан ўтказинг-да, жиғилдон қайнаётганда ярим чой қошиқдан еб юборинг.

5.    Жиғилдон қайнаши авжига чиққан пайтда, 2 дона янги қизил сабзини қирғичдан чиқариб тановул қилинг. Янада яxшироқ натижага эришиш учун қизил сабзи шарбатини ичинг.

6.  Қуритилган ёки янги ялпиз баргидан 2 ош қошиғини 2 стакан сув билан қайнатиб, 30 дақиқага дамлаб қўйинг. Сўнг чой ўрнидаб оз-оздан қабул қилаверасиз. 

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии