Долзарб мавзулар Фото

Криштиану Роналду жиноий жавобгарликка тортилиши мумкин

Добавлено: 06.12.2016, 15:57

«Реал» клуби ҳужумчиси Криштиану Роналду солиқ тўлашдан қочганликда айбланиб, жиноий жавобгарликка тортилиши мумкин, дея хабар қилмоқда CBS Sports нашри.

Роналду ҳар хил йўллар билан солиқ тўлаш мажбуриятидан қочган бўлиши мумкин, дея баҳоланмоқда. У Испанияда фаолият юритишига қарамай, ҳомийлик шартномаларини Дублиндаги Multisport Image Management компанияси орқали тузган. Маълумот ўрнида, Ирландияда фойдадан олинадиган солиқ 12,5% бўлса, ўша вақтлари Испанияда бу кўрсаткич 43,5%га тенг эди.

Аввалроқ, Spiegel нашри Роналду агенти Мендеш томонидан ишлаб чиқилган тизим бўйича 150 млн еврони яширганлигини хабар қилган эди. Бироз ўтиб, Мендешнинг компанияси Роналду барча солиқ мажбуриятларини бажарганлиги тўғрисида ариза билан чиқган.

Футболдаги ноқонуний пул айланмаларига қарши курашувчи Football Leaks гуруҳи, яқин уч ҳафта ичида ушбу мавзуга оид шов-шувли маълумотлар тақдим этишни ваъда қилмоқда.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии