Долзарб мавзулар Фото

Роналдуга нисбатан жиноий иш очилмайди, у жарима тўлаш билан қутулади

Добавлено: 06.12.2016, 17:50

Испания ҳукумати «Реал» ва Португалия терма жамоаси ҳужумчиси Криштиано Роналдуга нисбатан жиноий иш очмайдиган бўлди, дея хабар қилмоқда Cadena Cope.

Маълумотларга кўра, футболчи йирик миқдордаги жарима билан билан қутулади. Аввалроқ Spiegel нашри Роналду агенти Мендеш томонидан ишлаб чиқилган тизим бўйича 150 млн еврони яширганлигини хабар қилган эди.

Бироз ўтиб, Мендешнинг компанияси Роналду барча солиқ мажбуриятларини бажарганлиги тўғрисида ариза билан чиқган ва молиявий ишлар бўйича котиб Хосе Энрике Фернандес де Мойя ушбу вазият ўрганиб чиқилишини айтган эди.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии