Долзарб мавзулар Эътироф - 2016

Давлат телеканалларида Фарруҳ Зокиров ва Юлдуз Усмонованинг қўшиқлари янграй бошлади

Бўлимлар: Жамият

7 декабрь куни бир неча йиллардан буён Ўзбекистоннинг давлат телеканалларида кўринмай қолган санъаткорлар зангори экранларда яна пайдо бўлди, деб ёзади “Uz24.uz”

Жумладан, бугун Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси тасарруфидаги телеканалларда намойиш этилган Конституция қабул қилинганлигининг 24 йиллигига бағишланган тантанали маросимда Ўзбекистон халқ артисти Юлдуз Усмонова саҳнада қўшиқ куйлади. Шунингдек, "Наво" телеканалида унинг эски қўшиқлари эфирга берилган бўлса, Мilliy TV телеканалида эса янги қўшиғи премьера қилинди.

Худди шу каби Ўзбекистон халқ артисти, афсонавий "Ялла" ансамбли хонандаси Фарруҳ Зокировнинг ҳам шлягерлари "Наво"да янгради.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии