Долзарб мавзулар Эътироф - 2016

Ҳосила Раҳимова қизини узатди (Фото)

Бўлимлар: Шоу-бизнес

9 декабрь куни хонанда Ҳосила Раҳимова пойтахтимизнинг “Мумтоз” ресторанида галдаги қизи Иқболхонни турмушга берди. 

Тўй шодиёналарида ўзбек санъат вакилларининг деярли барчаси иштирок этишди. Муножат Йўлчиева, Озодбек Назарбеков, Гулсанам Мамазоитова, Лола Аҳмедова, Муниса Ризаева, Маҳмуд Намозов каби кўплаб санъаткорлар ҳамкасбининг тўйида хизматда бўлишди. Севги тарихлари анча вақтдан бери давом этаётган икки ёшнинг тўйга ташриф буюрмаган хонанданинг ўзи қолмади.

Ҳосила Раҳимованинг куёви Сардорбек асли бухоролик бўлиб, у Тошкент шаҳрида иқтисодчи сифатида фаолият юритади. 

Бухоролик Сардорбек ва сурхонлик Иқболахоннинг тўйлари иккала ҳудуд удумларини қориштирган ҳолда бўлиб ўтди. 

Маълумотларга кўра, тўй сценарийси келин-куёвнинг ўзлари томонидан тузиб чиқилган.

Фурсатдан фойдаланиб, икки ёшга улкан бахт тилаб қоламиз!













Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии