Долзарб мавзулар Халқ билан мулоқот йили

Қуёш батареяларида ҳаракатланувчи биринчи вертолёт илк синовдан ўтди

Бўлимлар: Hi-tech
Теглар: Видео, YouTube
Добавлено: 12.12.2016, 11:27

Solar Gamera ердан 30 см баландликда 10 сония мобайнида ҳавода муаллақ турди. Бу ҳақда “Тechcult.ru” хабар бермоқда

Аммо шунинг ўзи авиация тарихидаги янги жаҳон рекордининг ўрнатилиши учун етарли бўлди. Эътиборлиси, қуёш батареялари ёрдамида ҳаракатланувчи мазкур аппарат биринчи бор мустақил тарзда кўкка кўтарилди. Ушбу натижа нафақат учувчи ва муҳандислар, балки атроф-муҳит ҳимоячиларини ҳам бирдек қувонтирди. Чунки сайёрамизда экологик жиҳатдан хавфсиз транспорт тури яна биттага кўпайди.

Ҳозирча Solar Gamera мураккаб парвозларни бажара олмайди. Лойиҳанинг кейинги босқичида муҳандислар тадқиқот ишларига алоҳида эътибор қаратиб, ушбу муаммони ҳам ҳал қилишни кўзлашмоқда.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии

Мутолаа