Долзарб мавзулар Халқ билан мулоқот йили

Машина баллони ўғрилари қонун олдида жавоб берадиган бўлди

Бўлимлар: Жиноят
Теглар: Жиноят
Добавлено: 12.12.2016, 12:16

Бугунги кунда юртимизда меҳнат қилиб ҳалол пул топиб ҳаёт кечириш учун яратилган шарт-шароитлардан унумли фойдаланаётганлар талайгина. Афсуски, баъзи кимсалар ялқовлик қилиб машаққатларсиз керакли нарсаларга осонгина эришишни истайдилар. Ушбу истак йўлида улар хатто ўзгалар мулкини талон-тарож қилишдан ҳам қайтмайдилар. Жавлон Нурмат ва Салимлар (исм-фамилиялар ўзгартирилган) шундай шахслардан ҳисобланади. 

Жавлон 2015 йилнинг 26 декабрь куни кечқурун уйига қайтаётганида йўл четида турга “Матиз” русумли автоуловига кўзи тушиб қолади.  Шу вақтда унда машинанинг ғилдиракларини ечиб, сотиб юбориб текин даромад эгасига айланиш фикри пайдо бўлади.  Бу ишни бир ўзи уддалай олмаслигини сезиб, ўзига шерик қидиради. Қаршисида маҳалладоши Нурматни учратади.

—  Даромадли иш бор? Қиласанми? — сўради Жавлон ундан ҳол-аҳвол сўрагандан сўнг.

—  Қандай иш экан? — жавоб берди Нурмат.

—  Бир жойда “Матиз” қаровсиз ҳолда турибди. Менимча унинг эгаси ҳозир бошқа жойда шуни ғилдиракларини бўшатиб, пуллаб юборамиз ва байрам қиламиз, — дея қизиқтирди  Жавлон уни. Нурматга унинг таклифи мойдек ёқиб тушди, чунки унга пул керак бўлиб турганди.

Шундан сўнг иккалла “шоввоз” автоуловнинг олдига келишади. Бироз муддат ён-атрофни сергаклик билан кузатишади. Ҳеч зоғ йўқлигига ишонч ҳосил қилишганидан кейин ишга киришадилар. Нурмат  “ключ”ни олиб ғилдиракларни бўшата бошлайди. Шериги эса унга ёрдамлашди. Лекин уларнинг режалаштирган ишлари ўзлари ўйлаганчалик осон кечмайди.  Йигитлар қанчалик уринмасин ғилдиракларни машинадан ажрата олишмайди. 

—  Яна битта шерик топиш керак, — дейди Жавлон. Нурмат унинг фикрини маъқуллайди.

—  Бирор танишинг йўқми? — сўради Жавлон. Нурмат қўшниси Салим билан гаплашиб кўришни айтди. Сўнгра улар Салимнинг уйи томон кетишди. Нурмат қўшнисини чақириб, унга таклифини айтиб кўндиради. Улар энди уч киши бўлиб ўлжани олдига келишади. Бу ерда ишларини тамомлаб жуфтакни ростлашади. Катта кўчага чиқиб такси тўхтатишади. Нархни келишиб, йўлга тушадилар. Йўловчилар ҳайдовчига ғилдиракларнинг ўғирлангани ҳақида сўзлашади. Бу гапни эшитган ҳайдовчи уларни машинасидан тушириб юборади. Ўғрилар йўл четида такси қидира бошлашади. Шу пайт унинг олдига йигитлардан бирининг таниши келиб тўхтайди. Йўл-йўлакай эса шоввозлардан бири ҳайдовчидан пул сўрайди:

—   Менга 100.000 сўм бериб туринг, жуда ҳам зарур, гаровга ғилдиракларни бераман.

—   Бу ғилдираклар кимники? — сўради ҳайдовчи.

—  Бир танишимники, қўрқманг, ўғирланмаган, — дея ёлғон гапириб ҳайдовчидан пул олади. Ва улар шу яқин ўртадаги чойхоналарнинг бирига боришиб, тундаги овда қўлга киритган ўлжанинг пулига маишат қилишади. Улар хуш кайфиятда уйларига равона бўладилар. Бу воқеадан бир неча кун ўтиб, талончиларнинг хонадонига қонун ҳимоячилар келиб қўлларига кишан тақишади. Энди бу йигитлар қилмишлари учун қонун олдида жавоб беришга мажбур.  

Зуҳриддин РАҲМОНОВ

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии