Долзарб мавзулар Фото

Криштиану Роналду 4 карра "Олтин тўп" соҳиби бўлди

Добавлено: 13.12.2016, 08:51

Мадриднинг “Реал” жамоаси ҳужумчиси Криштиану Роналду France Football нашри томонидан топшириладиган "Олтин тўп" соврини соҳибига айланади.

Португалиялик футболчи учун бу фаолиятидаги тўпни “Олтин тўп“ бўлади. Аввалроқ у 2008, 2013 ва 2014 йилларда ушбу совринга лойиқ деб топилган.

2016 йили Роналду “Реал” сафида Чемпионлар лигаси ҳамда Португалия термаси сафида Евро-2016 мусобақасида ғалаба қозонди.

2016 йилда Роналду 55 марта майдонга тушиб, 51 та гол ҳамда 17 та голли узатмага муаллифлик қилган. 

"Олтин тўп"ни қўлга киритиш бўйича ҳамон "Барселона" етакчиси Лионель Месси етакчилик қилмоқда. Унинг ҳисобида 5 та "Олтин тўп" бор. 

 

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии