Долзарб мавзулар Фото

Португалия президенти Роналдуни “Олтин тўп” соҳиби бўлгани билан табриклади

Добавлено: 13.12.2016, 12:24

Португалия президенти Марселу Ребелу де Соуза мамлакат терма жамоаси ва “Реал” клуби ҳужумчиси Криштиану Роналдуни "Олтин тўп–2016" совринини қўлга киритгани билан табриклади.

"Криштиануни тўртинчи "Олтин тўп" билан табриклайман", – деб унинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда Португалия футбол федерацияси.

Маълумот учун, 31 ёшли форвард ўтган мавсумда "Реал" билан ЕЧЛ ғолиби, Португалия термаси билан эса Европа чемпиони бўлди. Шунингдек, 2016 йилда у 55 марта майдонга тушиб, 51 та гол ҳамда 17 та голли узатмага муаллифлик қилган. 

Қайд этиш керак, "Олтин тўп"ни қўлга киритиш бўйича ҳамон "Барселона" етакчиси Лионель Месси етакчилик қилмоқда. Унинг ҳисобида 5 та "Олтин тўп" бор. 

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии