Долзарб мавзулар Абитуриент

АҚШда 86 ёшли заргарлик буюмлари ўғриси қўлга олинди

Бўлимлар: Дунё
Теглар: Жиноят, АҚШ
Добавлено: 16.12.2016, 19:21

АҚШда “Заргарлик буюмлари ўғриси”, деб ном қозонган 86 ёшли аёл, Дорис Пейн (Doris Payne) қўлга олинди, деб хабар берди “lenta.ru” нашри.

Time нашрининг хабар беришича, 86 ёшли аёл Жоржия штатидаги Данвуд шаҳрида жойлашган Von Maur савдо марказидан нархи 2000 доллар бўлган маржонни ўғирлаётганда қўлга олинган. Пенсоионер аёл ўғриликда айбланиб, Иллинойс штати, Де-Калб шаҳридаги қамоқхонага юборилган.

2015 йилнинг октябрь ойида Пейн Атлантадаги савдо марказлардан бирида 690 долларлик сирғани чўнтагига жойлаётганда қўлга олинган эди. Аёл ўз ўғирлик карьераси давомида икки миллион долларлик заргарлик буюмларини ўғирлаган. 2013 йилда  Калифорния штатидаги заргарлик дўконидан 40 минг долларлик узукни олиб чиқиб кетаётганда ҳам ушланган, умумий ҳисобда 20 марта ўғирлик устида қўлган олинган. Пейн Парижда, Монакода ва Токиода ҳам ўғирлик қилганини тан олди.

Полиция берган маълумотга кўра, Пейн жиноятни бир хил схемада амалга оширган. У заргарлик дўконига келиб, бир қанча, асосан бриллиантли заргарлик буюмларини кўрсатишни сўраган. Томоша қилиш жараёнида заргарлик буюмлардан бирини чўнтагига солиб, ўғирлаган. У 1950 йилдан бери ўғирлик билан шуғулланиб келган.

2013 йилда унинг ҳаётига бағишлаб, “Дорис Пейннинг ҳаёти ва жиноятлари” номли фильм суратга олинган. Унда бош ролни актриса Холли Берри ўйнаган.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии

Мутолаа