Му5
50

Криштиану Роналду суперрекорд соҳибига айланди

СПОРТ 19.12.2016, 09:58
Теглар: Криштиану Роналду, Футбол, Спорт, Реал мадрид
2897
Криштиану Роналду суперрекорд соҳибига айланди

"Реал" етакчиси Криштиану Роналду клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати финалида “Кашима Антлерс” жамоаси дарвозасига учта тўп киритиб, Мадрид клуби таркибида энг кўп гол уриш бўйича ўз рекордини янгилади. Бу ҳақда “Sports.uz” нашри маълум қилмоқда.

Айни айтда Роналдунинг "Реал" таркибида киритган голлари сони 378 тани ташкил этмоқда ва яқин ўн йиллар ичида бу рекорд янгиланмаслиги аниқ. Қолаверса, Криштиану хали яна беш йил "Реал" таркибида тўп суради ва бу кўрсаткич мунтазам янгиланиб бораверади.

Тўпурарлар баҳсида Роналдудан кейинги ўринларни эгаллаб турган футболчиларнинг аксарияти фаолиятини якунлаб бўлган. Хусусан, иккинчи поғонада жой олган Рауль ҳисобида 323 та, учинчи ўринда қайд этилган Альфредо ди Стефанода эса 307 та гол бор. Шунингдек, қолган тўпурарлар -  Ференц Пушкаш 242, Уго Санчес 208, Франсиско Хенто 179, Пирри ва Эмилио Бутрагеньо ҳисобида  171 тадан гол бор.

Айни пайтда тўпурарлар рўхатидаги мавқеини фақатгина Карим Бензема яхшилаб олиши мумкин. Франциялик ҳужумчининг “Кашима Антлерс” дарвозасига киритган тўпи "Реал" сафидаги 171-гол сифатида қайд этилди ва Бензема кучли ўнликда бормоқда.

Бундан ташқари, клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати финалида киритилган учта гол Криштиану Роналдуни халқаро мусобақаларда энг кўп гол урган футболчига айлантирди. Роналду бу кўрсаткич бўйича голларини сонини 103 тага етказиб олди. Аввалги рекорд  "Барселона"  етакчиси Лионель Мессига тегишли бўлиб, аргентиналик суперфутболчи халқаро турнирларда жами 101 та гол урган эди.

Демак буёғига тўпурарлик бўйича Криштиану Роналду ва Лионель Месси рақобати янада қизғин тус олади. 

Шарҳлар

Ўзбекистонлик футболчи Италия жамоасига ўтади

25.11.2019, 18:12

Ўзбекистонлик ёш футболчи, «Бунёдкор» яримҳимоячиси Жасур Жалолиддинов легионерга айланиши кутилмоқда. Бу ҳақда Клуб матбуот хизмат хабар берди.Келтирилишича, Жасур Жалолиддинов Италия «B» Cерияси иштирокчиси «Беневенто»га ўтади.«Ёш футболчимизнинг ҳаракатлари...
Футбол афсонаси Роналдино Саудияда кўриниш берди

22.11.2019, 20:18

21 ноябрь куни Саудия Арабистонида “Motor Show-2019”автомобиллар кўргазмаси очилди. Бу кўргазмада биринчи автомобилни бразилиялик футбол юлдузи Роналдино сотиб олди. Бу ҳақда arabnews.comга таяниб хабар қилинди.Барселонанинг...
ИИББ Фаластин ва Ўзбекистон футбол ўйинига ташриф буюурувчиларга мурожаат қилди

19.11.2019, 15:33

19 ноябрь куни Жаҳон Чемпионати-2022 саралаш босқичи доирасида “Пахтакор” стадионида Фаластин ва Ўзбекистон терма жамоалари ўртасида футбол ўйини бўлиб ўтади. Учрашув 17.00 да бошланади.Тошкент шаҳар Ички...
Ўзбекистонда футбол янги босқичга олиб чиқилади

18.11.2019, 20:04

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистонда футболни ривожлантиришни янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони лойиҳаси муҳокамага қўйилди. Бугун Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитасида мазкур фармонни такомиллаштириш ва уни...
Кун мавзуси: Фото
Об-ҳаво: Ташкент
+6° небольшой проливной дождь
Валюта курси
rightuz