Долзарб мавзулар Абитуриент

«Синглим» деган аёлга уйланиш, “Никоҳ тўйида узук тақиш” мумкинми?

Бўлимлар: Савол-жавоб
Теглар: Савол-жавоб
Добавлено: 19.12.2016, 12:15

Саволларга Тошкент шаҳар, Шайҳонтоҳур туман бош имом хатиби, «Шайх Зайниддин» жоме масжиди имом-хатиби Одилхон қори ЮНУСХОН ўғли жавоб беради.

 

 «Синглим» деган аёлга уйланса бўладими?»

Ассалому алайкум! Эркак ўзига никоҳи раво бўлган аёлни синглим, деб унга меҳр-мурувват кўрсатиб, кейинчалик уни никоҳига олса бўладими?

— Ва алайкум ассалом. Мусулмон эркак бегона аёлга шафқат маъносида «синглим» деб мурожаат қилса бўлади. Лекин унга шаҳват билан тикилиши, гап отиши, номаҳрам қиз билан бир жойда ёлғиз қолиши, қўл бериб кўришиши мумкин эмас!

    Агар бир эркак бегона қизга тўғри маънода «синглим» деб мурожаат қилса, кейинчалик уни никоҳига олса бўлади. Синглим дегани билан туғишган синглиси бўлиб қолмайди. Фақат уйланганидан кейин хотинини синглим, демаса бўлди.

 

«Никоҳ тўйида узук тақиш шартми?»

— Эркак кишилар учун тилла буюм ишлатиш, тилла узук ва соат тақиб юриш ҳамда ипак мато ҳаромлигини биламиз. Аммо янги уйланган куёвлар бармоққа тилла узук тақиб юришлари керак, дейишади. Бу борада шариатда нима дейилган?

— Эркак киши никоҳда узук тақиши шарт қилинмаган. Никоҳ тўйи ва узук тақиш бир-бирига боғлиқ эмас. Лекин келиннинг маҳрига тилла узук олиб бериш жоиз.

Айтганингиздек, мусулмон эркак тилла буюмларни ишлатиши, ипак матодан фойдаланиши мумкин эмас. Бу қатъий суратда белгилаб қўйилган. Абу Мусо Ашъарий розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламдан ривоят қилади: «Умматимнинг аёлларига тилла ва ипак ҳалол қилинди. Умматим эркакларига бу нарса ҳаром қилинди» (Термизий, Насоий ва Абдураззоқ ривояти. Ҳадис санади саҳиҳ).

Аммо куёв тўйда узук тақишни жуда хоҳласа, кумушдан узук ясаттириб тақиб юрса бўлади. Лекин тўйда узук тақиш шарт деб билиш керак эмас. Бухорий ва Муслим келтирган ривоятда айтилишича, Набий саллаллоҳу алайҳи ва саллам кумушдан узук ясаттириб олганлар. Ўша узук у зотнинг қўлларида эди. Кейин Абу Бакр розийаллоҳу анҳу қўлига ўтди, кейин Умар розийаллоҳу анҳунинг қўлига ўтди, кейин Усмон розийаллоҳу анҳуга ўтди. Сўнгра Арийс қудуғига тушиб кетди. Унинг нақши «Муҳаммадур росулуллоҳ» эди.
      Баъзи ҳанафий уламоларга кўра, эркак киши узукни чап қўлининг жимжилоғига тақади. Бошқалар узук ўнг қўлга тақилиши жоизлигини айтишган. Ривоятларда Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам узукни ўнг ва чап қўлларига таққанлари айтилган.

Савол-жавоблар muxlis.uz сайти асосида тайёрланди

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии