Долзарб мавзулар Фото

“Реал Мадрид” 17 ёшли бразилиялик футболчига қизиқиб қолди

Бўлимлар: СПОРТ
Добавлено: 20.12.2016, 11:06

Мадриднинг “Реал” жамоаси Бразилиянинг “Сан-Паулу” клубида тўп сураётган  Аугусто Сезар Вериссимо Калван хизматларига қизиқиш билдирмоқда. Бу ҳақда “Championat.com” хабар бермоқда.

Marca нашрининг қайд этишиича, “Қироллик клуби” яқин орада 17 ёшли футболчини ўз сафига қўшиб олмоқчи. Кутилишича, Калван дастлаб “Реал”нинг фарм-клуби – “Кастилья”да тўп суради.

Қайд этиш керакки, ёш футболчининг “Сан-Паулу” билан амалдаги келишуви шу йилнинг 31 декабрь куни ўз поёнига етади. Калван клуб билан шартномасини узайтириш ниятида эмас. Сабаби у етарлича ўйин амалиётига эга бўлмаяпти. 

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии