Долзарб мавзулар Абитуриент

Авиаҳалокатда 10 километр баландликдан қулаб, тирик қолган стюардесса Весна Вулович вафот этди

Бўлимлар: Дунё
Добавлено: 24.12.2016, 13:37

Белград шаҳрида собиқ стюардесса Весна Вулович вафот этди, деб хабар берди “Lenta.ru” нашри.

Весна Вулович 1972 йилнинг январь ойида Германиянинг Хермсдорф шаҳрида рўй берган авиаҳалокатда тирик қолган стюардесса 67 ёшда вафот этди.

Аёлнинг қўнғироғига жавоб бермаганидан хавотирланган дўстлари полициядан унинг уйини текширишни илтимос қилди. Полициячилар собиқ стюардессанинг жасадини 23 декабрь куни ваннадан топишди. Аниқланишича, у бундан бир неча кун илгари вафот этган. Ҳозирча аёлнинг ўлими сабаби аниқланмаган.

Весна Вулович бундан 44 йил илгари рўй берган авиаҳалокатда самолёт бортидаги 28 одамдан тирик қолган ягона инсондир. Самолётга бомба қўйилгани туфайли у ҳавода портлаб кетган. Весна Вулович парашютсиз 10160 метр баландликдан қулаб, тирик қолди ва дунё рекордини ўрнатди. Авиаҳалокат оқибатида аёлнинг бир қанча жойлари синиб, оғир тан жароҳати олган. Унинг тузалиши учун 16 ой вақт кетиб, танасининг пастки қисми фалажланиб қолган.

Весна Вулович

1985 йилда, авиаҳалокатдан кейин 13 йил ўтгач, Весна Вуловичнинг номи Гиннеснинг рекордлар китобига киритилган.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии