Долзарб мавзулар Эътироф - 2016

Ташқи қиёфасини хунуклаштириб юборган 9 юлдуз

Бўлимлар: Дунё
Теглар: Актриса, Актёр

Баъзи бир машҳур юлдузлар вақт ўтгани сари гўзаллашиб борган бўлса, қуйидаги 9 юлдуз эса ўз ҳоҳишлари билан ташқи қиёфасини хунуклаштирган. Бу ерда гап пластик операция ҳақида эмас, балки ўз ҳохиши билан нотўғри ҳаёт тарзини кечирганлар ҳақида кетяпти. Спиртли ичимликлар, гиёҳванд моддалар, тунги клубдаги уйқусиз кечалар, тартибсиз ҳаёт тарзи уларни шу аҳволга солган.

Линдси Лохан

1. Линдси Лохан
Линдсининг асосий вақти турли реабилитация марказларида гиёҳвандликка, спиртли ичимликларга қарамликка қарши кураш билан ўтмоқда. Бундай бетартиб ҳаёт тарзи унинг гўзал чеҳрасига таъсир этмай қолмади.

Анастасия Волочкова

2. Анастасия Волочкова
Анастасия Волочкованинг бир пайтлар озғин ва нозиккина қиз бўлганини ҳамма ҳам эслайвермайди. У бугунга келиб, қўпол, беадаб ва бебош аёлга айланган. Бундай хислатлар унинг ташриф қоғозига айланган. 

Миша Бартон

3. Миша Бартон
Миша Бартоннинг ташқи қиёфаси романтик фильмлар учун жуда мос эди. Аммо у семириб кетгач, фильм съёмкаларига кам таклиф этиладиган актёрлар рўйхатига тушиб қолди.

Тара Рид

4. Тара Рид
Ташқи қиёфасида ҳеч қандай камчилиги бўлмаган Тара Рид бундан қониқмай, пластик жарроҳга мурожаат қилиб, анорексия ҳолатига келгунча озди. Бундан ташқари, спиртли ичимликларга ружу қўйди. Буларнинг бари уни 20 ёшга қаритди.

Лана Дель Рей

5. Лана Дель Рей
Лана машҳурликка эришгач, барчасига қўл силкиди. У семириб кетгач, янада очиқроқ кийимлар киядиган бўлди.

Леди Гага

6. Леди Гага
Леди Гаганинг тинимсиз меҳнат қилиши унинг ташқи қиёфасига таъсир этмай қолмади. Унинг 3 йил олдинги расмларига эътибор берсангиз, ҳозир у 10 ёшга қаригандай таассурот уйғотади.

Бритни Спирс

7. Бритни Спирс
Бритнининг кўп ҳаётий қийинчиликларни бошидан кечиргани, севимли инсонидан айрилгани, депрессияга тушгани, спиртли ичимликларга ружу қўйгани унинг шу ҳолга тушишига сабабчи бўлди. Аммо у вақтида ўзини қўлга олиб, аслига қайтди.

Мэри-Кейт Олсен

8. Мэри-Кейт Олсен
Бу машҳур эгизаклар бир-бирига ўхшамай қолганига анча бўлган. Пластик операциялар ва анорексия унинг беғубор юзини, ҳаётдан чарчаган аёл қиёфасига айлантириб қўйди.

Макколей Калкин

9. Макколей Калкин
Гиёҳванд моддаларга қарамлик ҳам изсиз кетмайди. “Уйда ёлғиз” фильмининг бош қаҳрамони Макколей Калкин ҳам ёқимтой болакайдан шундай хунук эркакка айланди...
“Оnedio.ru” нашри.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Коментарии