Долзарб мавзулар Халқ билан мулоқот йили

Талқин: ҳалокатга учраган Ту-154 командири самолётни сувга қўндиришга уринган

Бўлимлар: Дунё
Добавлено: 27.12.2016, 10:20

Россия Федерацияси Қуролли кучлари тузилмаларидаги манбаларнинг берган маълумотларига кўра, Қора денгиз устида ҳалокатга учраган самолётнинг топилган дум қисми қолдиқлари таҳлили ҳаво кемаси командири сувга қўниш амалга оширишга урунганлигидан далолат бермоқда.

Аниқланишича, ғаввослар томонидан самолётнинг қанотидан тортиб, дум қисмигача бўлган қисмининг фюзеляжи топилган.  Самолётнинг  двигател синиқлари бўлган дум қисми ҳам топилган бўлиб, ҳали қуруқликка олиб чиқилмаган.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 25 декабрь куни Россиянинг ҳарбий ҳаво кучларига қарашли Ту-154 йўловчи самолёти Адлер аэропортидан парвоз этиши билан Қора денгиз тубига ғарқ бўлган. Самолёт бортида 84 нафар йўловчи ва саккиз нафар экипаж аъзоси бўлган.

Айни дамда Ту-154нинг борт ўзиёзари топилган ва тез орада сувдан кўтарилади.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии

Мутолаа