Долзарб мавзулар Абитуриент

Гоада бортида 154 нафар йўловчиси бўлган самолёт учиш-қўниш йўлагида ағдарилиб кетди

Бўлимлар: Дунё
Теглар: Фожиа, Самолёт
Добавлено: 27.12.2016, 10:59

Jet Airways авиакомпаниясига тегишли бўлган самолёт Гоанинг Даболим аэропортида учиш-қўниш йўлагидан четга чиқиб, ағнаб кетди, деб хабар берди “Ria.ru” нашри.

Воқеа самолёт учишга тайёрланаётганда рўй берди. Ҳаво лайнерининг бортида 154 нафар йўловчи ва 7 нафар экипаж аъзоси бўлган.

Jet Airways авиакомпаниясининг маълум қилишича, самолёт бортидаги барча йўловчилар муваффақиятли равишда эвакуация қилинганига қарамай, баъзи йўловчилар тан жароҳати олиб, яраланган.

Маҳаллий ОАВларнинг хабар беришича, кутилмаган ҳодиса Даболим аэропорти ишига ҳам таъсир қилиб, парвозлар вақтинча тўхтатилди.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии