Долзарб мавзулар Абитуриент

Ўзбекистонга қанчагача хорижий валюта олиб кириш мумкин?

Бўлимлар: Савол-жавоб
Теглар: Доллар
Добавлено: 27.12.2016, 16:36

Эшитишимча, жисмоний шахслар томонидан нақд чет эл валютасини Ўзбекистонга олиб кириш ва олиб чиқиш тартибига ўзгартириш киритилибди. Қанчагача хорижий валюта олиб кириш мумкин ва тартиби қандай?
Дилдора Қосимова

Ш.ШОАҲМЕДОВ, Марказий банк раиси ўринбосари:
— Жисмоний шахслар томонидан нақд чет эл валютасини Республика ҳудудига  олиб кириш ва олиб чиқиш Адлия вазирилигидан 1999 йил 7 майда 716-сон билан рўйхатга олинган “Жисмоний шахслар томонидан нақд хорижий валютани Ўзбекистон Республикасига олиб кириш ва Ўзбекистон Республикасидан олиб чиқиш тартиби тўғрисида”ги йўриқномага асосан тартибга солинади.

Мазкур тартибга жорий йилнинг август ойида киритилган ўзгартиришларга мувофиқ, 5000 АҚШ доллари эквивалентидан ошмаган миқдордаги нақд хорижий валютани республикамизга олиб киришга рухсат этилган ва бунда божхона органлари томонидан расмийлаштириладиган ТС-28 шаклидаги гувоҳнома бекор қилинган бўлиб, ушбу суммани олиб кириш учун божхона деклорациясини тўлдириши етарли эканлиги белгилаб қўйилган.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии