Му5
50

Криштиану Роналду – Globe Soccer Awards талқинига кўра 2016 йилнинг энг яхши футболчиси

СПОРТ 28.12.2016, 09:15
Теглар: Криштиану Роналду, Футбол, Спорт, Реал мадрид
2375
Криштиану Роналду – Globe Soccer Awards талқинига кўра 2016 йилнинг энг яхши футболчиси

Португалия терма жамоаси ва “Реал” клуби ҳужумчиси Криштиану Роналду Globe Soccer Awards талқини бўйича 2016 йилнинг энг яхши футболчиси деб топилди. Бу ҳақда “Sports.uz” хабар бермоқда.

Португалиялик 31 ёшли ҳужумчи 2015/16 йилги мавсумда “Реал” билан ЕЧЛ ғолиби, Портгалия термаси билан эса Европа чемпиони бўлди. Қайд этиш керакки, 4 карра "Олтин тўп" соҳиби 4-марта Globe Soccer Awards талқини бўйича энг яхши футболчи деб топилди.

“Реал” 2016 йилнинг энг яхши клуби деб эътироф этилди. Португалияни Европа чемпионига айлантирган Фернанду Сантуш йилнинг энг яхши мураббийи бўлди. 2015 йили Равшан Эрматовга насиб қилган мукофотга бу сафар англиялик ҳакам Марк Клаттенбург эгалик қилди.

“Барселона”, “Челси”, “Эвертон” ва “Анжи” каби клублардан тўп сурган Самуэль Это’О “Фаолиятидаги ютуқлари учун” соврини билан тақдирланди. Мино Райола йил агенти, “Реал” президенти Флорентино Перес “Энг яхши клуб президенти” номига сазовор бўлди.

Шарҳлар

Ўзбекистонлик футболчи Италия жамоасига ўтади

25.11.2019, 18:12

Ўзбекистонлик ёш футболчи, «Бунёдкор» яримҳимоячиси Жасур Жалолиддинов легионерга айланиши кутилмоқда. Бу ҳақда Клуб матбуот хизмат хабар берди.Келтирилишича, Жасур Жалолиддинов Италия «B» Cерияси иштирокчиси «Беневенто»га ўтади.«Ёш футболчимизнинг ҳаракатлари...
Футбол афсонаси Роналдино Саудияда кўриниш берди

22.11.2019, 20:18

21 ноябрь куни Саудия Арабистонида “Motor Show-2019”автомобиллар кўргазмаси очилди. Бу кўргазмада биринчи автомобилни бразилиялик футбол юлдузи Роналдино сотиб олди. Бу ҳақда arabnews.comга таяниб хабар қилинди.Барселонанинг...
ИИББ Фаластин ва Ўзбекистон футбол ўйинига ташриф буюурувчиларга мурожаат қилди

19.11.2019, 15:33

19 ноябрь куни Жаҳон Чемпионати-2022 саралаш босқичи доирасида “Пахтакор” стадионида Фаластин ва Ўзбекистон терма жамоалари ўртасида футбол ўйини бўлиб ўтади. Учрашув 17.00 да бошланади.Тошкент шаҳар Ички...
Ўзбекистонда футбол янги босқичга олиб чиқилади

18.11.2019, 20:04

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистонда футболни ривожлантиришни янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони лойиҳаси муҳокамага қўйилди. Бугун Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитасида мазкур фармонни такомиллаштириш ва уни...
Кун мавзуси: Фото
Об-ҳаво: Ташкент
+7° небольшой проливной дождь
Валюта курси
rightuz