42

АҚШда 6 ёшли қизча oнасининг iPhone`идан фойдаланиб, 250 долларга ўйинчоқлар сотиб олди

ДУНЁ 28.12.2016, 15:44
Теги: iPhone, Телефон, Қиз
4032
АҚШда 6 ёшли қизча oнасининг iPhone`идан фойдаланиб, 250 долларга ўйинчоқлар сотиб олди

АҚШда яшовчи олти ёшли қизча ухлаб ётган онасининг iPhone`ни экранини блокдан чиқарди ва 250 доллар пул сарфлаб, ўйинчоқлар сотиб олди, деб ёзади “Газета.ru”.

Арканзас штатида яшовчи Бетани Хауэлл қизчаси Эшлиндни ухлатишдан аввал кино кўрмоқчи бўлди, бироқ қаттиқ чарчагани сабаб, ўзи ухлаб қолди.

Диван ёнидаги столда смартфон турган эди. Эшлинд iPhone`ни олди ва уни ухлаб ётган онасининг бармоғи ёрдамида блокдан чиқарди. 

Хауэллнинг айтишича, авваллари у қизига телефонидан YouTube`да мультфильм томоша қилишга рухсат берарди.

Бироқ бу сафар Эшлинд Amazon`ни очди ва 13 та ўйинчоқ сотиб олди.

“Мен ўз аккаунтимни кимдир бузиб кирган, деб ўйладим”,—дейди Хауэлл. Кейинроқ у етказиб бериш хизматидаги ўз манзилини кўрди ва бу қизининг иши эканлигини англади.

Харидни унинг қизи Эшлинд автоматик тарзда анкета тўлдириш функцияси орқали уддалаган. Бундан ташқари, тўлов картасига тегишли маълумотлар тизимда сақланган эди.

Америкалик аёлга Amazon компанияси фақатгина 4 та ўйинчоқни қайтариб беришга рухсат берди.

Комментарии

​АСЛИ ТОШКЕНТЛИК БЎЛГАН АКТРИСА MARVEL`НИНГ ЯНГИ СЕРИАЛИДА БОШ РОЛНИ ИЖРО ЭТАДИ

11.07.2017, 14:37

Freeform канали ва Marvel Television “Янги жангчилар” сериалидаги бош қаҳрамон роли ижрочиларини топди, деб ёзади “Anons.uz”. Янги сериалда бош қаҳрамонни асли ўзбекистонлик бўлган 30 ёшли...
​ҚИЗИГА ГУЛЛАР ВА КЎКАТЛАРДАН ТАЙЁРЛАНГАН “ЛИБОС КИЙДИРАДИГАН” ОНА (ФОТО)

11.07.2017, 14:36

Аксарият ота-оналардан фарқли равишда рассом Алия Чаглар қизига турли егуликлар ва гуллардан тайёрланган “кийимларни кийдиради”, деб хабар берди Onedio.ru нашри. Алия Чаглар 3 ёшли қизи...
​Германиялик ўсмир ота-онасининг 20 минг евро пулини ўткинчиларга тарқатди

11.07.2017, 10:12

Германиянинг Бад Тёльц шаҳрида яшовчи ўсмир уйдан 20 минг евро олиб чиқиб, пулни кўчадан ўтган йўловчиларга, уларнинг кайфиятини кўтариш мақсадида тарқатди, деб хабар қилди Ntv.ru...
​ЎЛИМИ БАШОРАТ ҚИЛИНГАН, АММО ҲАМОН ТИРИК БЎЛГАН ДУНЁНИНГ ЭНГ ПАКАНА ҚИЗИ (ВИДЕО)

08.07.2017, 10:28

Қизалоқ Шарлотта Герсайд дунёга келганда шифокорлар даҳшатга тушган эди, деб ёзади Pozitivno.me нашри. Улар меҳнат тажрибаси давомида илк маротаба бундай қизалоқни учратишди. Қизча паканаликнинг энг...