Долзарб мавзулар Халқ билан мулоқот йили

2016 йилда “юлдуз”ини топган машҳурлар

Бўлимлар: Шоу-бизнес
Добавлено: 03.01.2017, 10:12

Тобора якунига етиб бораётган 2016 йил кўпчилик санъаткорлар учун ижод борасида сермаҳсул бўлди. Айрим ижодкорлар шахсий ҳаётида ҳам туб бурилиш ясай олди. Тўйлар мавсуми ўтган йилгидек бўлмаган бўлса-да, жуфтини топганлар етарлича. Ҳар йилгидек анъанани давом эттирган ҳолда йил давомида ўтган қувончли воқеаларга тўхталиб ўтамиз...

ИШДАГИ ИШҚ
1. Тўйлар мавсумини телебошловчи Ойхон Ифорзода очиб берди. 23 февраль cанасида ҳамкасби Нодиршох билан бахт тўйини ўтказишди. 
Ойхон Ифорзода: — Севги тарихимизни ишдаги ишқ, деса ҳам бўлади. Турмуш ўртоғим билан бир-биримизни 10 йилдан ошиқ таниймиз, дўстона муносабатда бўлганмиз. Аста-секин муносабатларимиз муҳаббат ришталари билан боғланди. Ота-оналаримизнинг дуоси билан турмуш қурдик, шукр бахтлимиз! 

ТАВАЛЛУД КУНДАГИ ТЎЙ
2. Эстафетани яна бир телебошловчи Даврон Кабулов давом эттирган ҳолда 23 майда бўйдоқлар сафини тарк этди. Тўйнинг айнан шу санада ўтганининг боиси Даврон Кабулов 23 майга оддий кундек қарамайди. Чунки бу кун телебошловчининг волидаси таваллуд топган сана. Даврон Кабуловнинг рафиқаси Эъзоза “Афруз” гуруҳи вакилларидан бири Жамшид Умаровнинг қайнсинглиси.

ЯНА БИР “ЮЛДУЗ”ЛИ ЖУФТЛИК
3. 5 июнь хонанда Шоҳруҳхон ва актриса Асал Шодиеванинг мухлисларини бир ерга жам қилди, десак муболаға бўлмайди. Шу куни санъат оламида ижодкорлар жуфтлиги яна биттага кўпайди. Севимли хонандамиз Тоҳир Содиқовнинг “Кел яшайлик биз бирга” қўшиғига вальс тушган келин-куёв бир умр бахт “уммон”ида бирга яшашларини тилаб қоламиз.

БИР КЎРИШДАГИ ҚАРОР!
4. Узоқ йилдан сўнг яна ижодга қайтган хонанда Алишер Раҳматуллаев шахсий ҳаётида ҳам янги “саҳифа” очди. Аниқроғи, 29 июлда уйланди. 
Алишер Раҳматуллаев: — Рафиқам билан бир қиз ўртоғим таништирган. Бир кўришдаёқ, Зилоланинг кўзларига боқиб, тақдиримга ёзилган қиз шу эканига амин бўлганман. Тўйимиз 4 ой ичида бўлди. Шукр, бахтлимиз!     

«УММОН»ДАГИ БЎЙДОҚЛАР БИТТАГА КАМАЙДИ
5. Қизларнинг севимли гуруҳларидан бири “Уммон”нинг яна бир вакили Шоҳрух Исомуҳаммедов 15 августда рафиқаси Азиза билан бахт кунини яқинлари даврасида нишонлашди. 

“ТЎЙЛАР МУБОРАК” БИРЛАШТИРГАН ЖУФТЛИК
6. Узоқ йиллардан буён жуфтини излаётган хонанда Карен Ғафуржановнинг бўйнига  ниҳоят 20 сентябрда олахуржун тушди. 2015 йил 31 майда ўтган “Тўйлар муборак” фестивалида журналист Садоқат Асланова билан танишиб қолади. Шу куни боғланган дўстлик риштаси вақт ўтиб, ўз ўрнини севгига бўшатиб берди.  

ЧЕТ ЭЛДАГИ ТАНИШУВ
7. Истеъдодли актриса Шаҳзода Матчонова 25 ноябрда бахт оқшомини яқинлари ва ҳамкасблари даврасида ўтказди. Эслатиб ўтамиз, актриса турмуш ўртоғи Омар билан чет элдаги саёҳати давомида танишишган.  

Биласизми?


ТАРКАН МУХЛИСАСИГА УЙЛАНДИ

2016 йил туркиялик таниқли хонанда ТАРКАН бир неча йил аввал Германияда ўтказилган концертида танишган ашаддий мухлисаси Пинар Дилек билан оила қурди. Уларнинг никоҳ оқшоми Истанбулда жойлашган Тарабая боғининг ҳашаматли вилласида бўлиб ўтди. 

Садоқат АЛЛАБЕРГАНОВА тайёрлади

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии

Мутолаа