Долзарб мавзулар Абитуриент

Шаҳзода Матчонова турмуш ўртоғи Омар билан тушган суратини кўрсатиб,барча миш-мишларга чек қўйди(Фото)

Добавлено: 03.01.2017, 12:00

2016 йилнинг 25 ноябрь куни Тошкентдаги  “Яккасарой” ресторанида актриса Шахзода Матчонова Омар исмли йигитга турмушга чиқди. Шаҳзоданинг тўйи ижтимоий тармоқларда анча пайтгача қизғин муҳокамаларга сабаб бўлди

26 ноябрдан бу тўй билан боғлиқ аввалига гумонлар кейин эса ғалати хабарлар, кетидан эса умуман мантиққа зид маълумотлар ёғила бошлади. 

Хусусан, изоҳларда одамлар куёв ҳақида турли маълумотлар ёза бошлади. Яъни ижтимоий тармоқлар фойдаланувчилари Омар исмли йигит аслида Музаффар эканлиги, ҳатто куёвнинг энг яқинлари ҳам тўй хақида интернетдан билишганидан ҳайратда эканликларини ёзган.  

Аввалроқ актриса Шаҳзода Матчонова бу каби миш-мишларга онасига мурожаат сифатида жавоб қайтарган эди. 

2 январь куни Шаҳзода ўзининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига турмуш ўртоғи Омар билан тушган суратини жойлаштирди. 

“Янги йилингиз билан, меҳрибон одамлар!”,—дея изоҳлади актриса суратни. 

Шаҳзода турмуш ўртоғи билан  тушган сурат турли хил изоҳларга сабаб бўлишини истамаган шекилли, у расмга изоҳ қолдиришни ёпиб қўйди.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии