Долзарб мавзулар Абитуриент

Туркиядаги ОАВга Reina тунги клубидаги терактни ёритиш тақиқланди

Бўлимлар: Дунё
Теглар: ОАВ
Добавлено: 03.01.2017, 14:28

Туркия ҳукумати мамлакат оммавий ахборот воситаларидан Истанбул шаҳридаги тунги клубда юз берган терактга оид маълумотларни ёритмасликни сўради, деб хабар беради “Вести”. 

Бунинг ўрнига турк телаканаллари тинчлик маршини эфирга узатмоқда. У 1 январь, якшанба куни тунда террорчи томонидан 39 киши отиб ташланган жойга яқин боғда ўтказилмоқда. 

Тергов-қидирув ишлари ҳақида ҳозирча кўп нарса маълум эмас: полиция ҳанузгача террорчининг шахсини ва айни пайтда қерда эканлигини аниқлай олмаяпти.

Клубда бўлганларга қарата 180 мартадан кўпроқ ўқ узгач, террорчи кийимини алмаштириб, қочиб кетишга муваффақ бўлган. Террорчи қуролдан бармоқ изларини ўчирганидан сўнг уни тунги клуб ошхонасида қолдирган.

Терактга жавобгарликни ДАИШ террорчилик гуруҳи ўз зиммасига олган.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии