Долзарб мавзулар Халқ билан мулоқот йили

Адҳам Солиев: “Бугунги кун мухлислари санъаткорларни аввалгидек ҳурмат қилмайди”

Бўлимлар: Шоу-бизнес
Теглар: Хонанда
Добавлено: 04.01.2017, 15:55

Ўзининг ноодатий йўналишига эга, халқчил сўзлар билан ҳаётий мавзуларда ижод қилаётган хонанда, “Ниҳол” мукофоти совриндори Адҳам Солиев “Даракчи” газетасининг янги “Мен ҳақимда” лойиҳаси меҳмони бўлди. 

Мазкур лойиҳада хонанда ўзи ҳақидаги кўпчиликка маълум бўлмаган малумотларни сўзлаб берди. 

“Очиғини айтганда бугунги кун мухлислари аввалгидек санъаткорларни ҳурмат қилишмайди. Бунга эса халқ олдида бироз одоб доирасидан чиққан айрим санъаткорларнинг ўзи айбдор! Бизнинг сафда ҳам номимизни булғаб юрганлар жуда кўп. Мен ана шундайларни камайтирган ва уларнинг ўрнига ҳақиқий истеъдодларни қўллаб-қувватлаган бўлардим. Чунки софдил, меҳнати билан юзага чиқиб келаётганлар ёмонларнинг касрига қолмаслигини истайман”,—дейди Адҳам Солиев ўзбек эстрадасидаги муаммолар ҳақида гапириб.

“Мен ҳақимда” лойиҳасини батафсил “Даракчи” газетасининг 5 январь, пайшанба куни сотувга чиқадиган 1-сонидан ўқишингиз мумкин.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии

Мутолаа